Янгиқўрғон туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларда даромад манбаини яратиш, ўзини ўзи банд қилиш орқали камбағалликдан чиқариш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, бугун ҳам Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан Бандлик жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1- сектор ҳудудидаги 11 нафар ишсизларга тадбиркорлик билан шуғулланиб, бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия
асосида инкубатор топширилди.


- Мен ишсиз эдим. Мана бугун субсидия асосида инкубаторли бўлдим. Бундан хурсандман, албатта. Эндиликда тадбиркорлик қилиб, оиламга даромад кирита оламан,- дейди Намуна маҳалласидан Отабек Тожиддинов.





