Навкентлик умидли ёшларимиздан бири Диёрбек Эрматов ўтган ойда Мексикада, ундан аввалроқ эса Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатларида юқори натижаларни қўлга киритиб, республика, вилоят ҳамда туман шаънини муносиб ҳимоя қилган эди.
Куни кеча эса унинг натижалари яна биттага ортиб, Тошкентда, 25 та давлат спортчилари иштирокида ўтказилган Осиё чемпионатида даст кўтаришда 137 кило, силтаб кўтаришда 150 кило натижа кўрсатиб. бронза медалининг соҳиби бўлди.



Туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов Диёрбекни навбатдаги ютуғи билан қутлаш учун унинг хонадонида бўлди. А.Нажмиддинов ёш чемпионни эришган натижаси билан табриклар экан, бу ютуқлар замирида катта меҳнат борлигини таъкидлади ва унга келажакда бунданда улкан муваффақиятларга эришишни тилади,
Ўн олти ёшли Диёрбек оғир атлетика бўйича дастлабки машғулотларни шаҳарчадаги 1-Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мураббийи Аброр Тожимиразев қўл остида ўтаган бўлиб, ҳозирда Чирчиқ Олимпия заҳиралари коллежида таҳсил олмоқда.





