Туман ҳокими, сектор раҳбари Нов маҳалла фуқаролар йиғинида Поромон, Нов, Оқтепа маҳаллалари ёшлари билан учрашди.
Ёш оила вакили З.Махмудова "Ёшлар дафтари" га киритиш масаласи, О.Ботирова аукцион орқали ер олишда кўмаклашиш, О.Ботиров оилада иккита контрактга ўқийдиган талабанинг бир нафарига контрактини тўлашда ёрдам бериш масалаларида мурожаат қилдилар.



Шунингдек, А.Усканова турмуш ўртоғига ногиронлик гуруҳи белгилашда кўмаклашиш, Нов маҳалласи мактаб битирувчиси А. Усканов, А.Мехманов, Ў.Жўрамирзаевлар деҳқончилик қилиш учун ер сўраб мурожаат қилдилар.
Поромон махалласидан Р.Абдусатторова субсидия асосида тикув машина олишда, Ахборот технологияласи университети талабаси З.Қутбиддинов МПР тўловини амалга оширишда, Б.Иномов сартарошлик жиҳозларини олиш учун "Ёшлар дафтари"га киритиш масалаларида кўмак сўрадилар.
Оқтепадан М.Усмонбоева мактаб формаси, ўқув қуроллари сўраб қилган мурожаати ҳам ҳал бўлди.





