Айни дақиқаларда Нанай қишлоғининг марказида "Бағрикенглик энг олий қадрият" деган бош ғояни ўзида мужассам этган миллатлараро тотувлик йўналишидаги "Дўстлик фестивали" бўлиб ўтмоқда.
Унда 1-сектор чегара ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи фуқаролар, устоз ва фахрийлар, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишмоқда.
Дарҳақиқат, тинч ва осойишта, турли миллат вакилларидан иборат халқи бирдамликда, иноқликда ҳаёт кечираётган юртда ривожланиш, тўкинлик, фаровонлик, ободлик ҳукм суради.



Жонажон Ватанимизда айнан шундай кайфият ҳукмрон, дея баралла айта оламиз. Бунда албатта, кўп йиллар давомида меҳнати билан юрт равнақига улуш қўшган, фахрийларимизнинг, шижоатли, билимли, оқил йигит-қизларимиз ва бошқа фидоий ҳамюртларимизнинг ҳиссаси катта.
-Мен салкам 40 йилдан бери Нанайнинг "Дўстлик" маҳалласида яшайман. Шу ерга келин бўлиб тушиб, илдиз ортдим, 3 нафар фарзандли бўлдим. Овсинларим, қўшниларим орасида ўзбек, қирғиз, рус, қозоқ миллатига мансублари бор. Барчамиз аҳилмиз. Бугунги "Дўстлик фестивали" миллатларо тотувликни, бирдамликни, меҳр-муҳаббатни янада мустаҳкамлашига ишончим комил, -дейди Бермет Аҳмедова.





