Янгиқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан ташкил этилган пресс-турда туман ва вилоят миқёсида фаолият юритаётган журналист, блогер ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Пресс-турда туманда туризмни салоҳиятини кенг тарғиб этиш, уй меҳмонхоналар фаолияти, ички туризмни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва амалий натижалар билан танишилди.
Пресс-тур иштирокчилари даставвал Нанай қишлоғининг Сойбўйи МФЙ ҳудудида жойлашган “Диёр” МЧЖда бўлдилар.
Айни кунларда ушбу дам олиш масканини кенгайтириш лойиҳаси учун жами 15,0 млрд.сўм, шундан ташаббускорнинг ўз маблағлари ҳисобидан 5,0 млрд.сўм ва банк кредити ҳисобидан 10,0 млрд.сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш натижасида йилига 3,0 млрд.сўмлик хизмат кўрсатилиши кўзда тутилмоқда.
Гастрономик туризм йўналишида фаолият юритаётган, Дўстлик МФЙ ҳудудида жойлашган “Ҳалол хордиқ меҳмон уйи” оилавий корхонасининг фаолияти билан танишган иштирокчилар ушбу объектнинг ички туризмни ривожлантиришдаги аҳамиятини таъкидлаб ўтдилар.



Ўз даврида собиқ Иттифоққа аъзо давлатлардан келган туристларни ўз бағрига олган, ҳозирда “Кўксарой сайёҳ” МЧЖ номи билан фаолият юритаётган собиқ "Кўксарой" турбазаси бугун ҳам дам олувчилар билан гавжум.
Пресс-тур иштирокчилари, шунингдек "Уч оғайни ботирлар" оилавий корхонасига қарашли уй меҳмонхонасида ҳам бўлиб, дам олувчилар учун яратилган замонавий шарт-шароитларни кўздан кечирдилар.
Пресс-турнинг сўнгги манзили янги лойиҳа асосида “QAYROQI TULPOR” МЧЖ томонидан ташкилланаётган от спорти ва дам олиш маскани бўлди.
Сойбўйи маҳалласининг тоғли ҳудудида жойлашган ушбу маскан лойиҳасига жами 85,0 млрд.сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган.
Лойиҳа 2023 йилнинг декабр ойида фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.
Мазкур лойиҳани амалга оширишда натижасида 100 та янги иш ўринлари яратилади.
Бундан ташқари лойиҳа асосида узунлиги 1,7 км бўлган осма канат йўли қурилиши ҳам режалаштирилмоқда. Мазкур лойиҳа Қирғизистонлик инвесторлар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Айни мавсумда Нанай ҳудудида жами 120 дан ортиқ уй-меҳмонхоналари ҳам дам олувчиларни қабул қилмоқда.





