Юртимизда катталарга ҳурматда, кичикларга иззатда бўлиш ота-боболаримиздан мерос одат.
Вилоят Нуронийлар жамоатчилик кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Янгиқўрғон туман ҳокимлиги томонидан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Наманган вилояти бўлимига қарашли бўлган Нанай қишлоғидаги сўлим, табиат қўйнида жойлашган “Кексалар ва ёшлар дам олиш маскани”да Наманган “Саховат” кексалар ва ногиронлар уйида яшовчи 32 нафар кексаларнинг хордиқ чиқаришларига шароит яратиб берилди.
Дам олиш баробарида спортнинг шахмат, шашка, домино, нарда, стол тенниси бўйича мусобақалар ташкил этилиб, ғолиб кексаларга фонднинг совғалари ва китоблар топширилди.



Нанай Маданият маркази созандаларининг куй ва қўшиқларига рақсга тушган кексалар ёшликларини эсладилар.
Бундан ташқари, табиатнинг сўлим гўшаларига саёҳат ташкил қилинди.
Давлат мустақиллиги байрами арафасида биз, кексаларни сўлим табиат қўйнида хордиқ чиқаришимизга имкон қилинганидан қувондик. Спорт турлари бўйича мусобақалашдик, мусиқа садолари остида рақсга тушдик, сўлим табиат қўйнига сайр қилдик. Бу туманимизда "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида олиб борилаётган амалий ишларнинг бир кўринишидир,-деди Наманган “Саховат” кексалар ва ногиронлар уйида яшовчи Пахриддинов Обиджон ота.





