Туман Маданият марказида "Янгиқўрғон туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш хамда Жамоат хавфсизлиги концепцияси бўйича ҳамкор ташкилотлар билан 2022 йил 2-ярим йиллиги давомида амалга ошириладиган ишлар" юзасидан қўшма дастур ижроси бўйича "Меҳнат ярмаркаси" ўтказилди

Наманган вилоят бандлик бош бошқармаси, туман прокуратураси, туман ИИБ ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорликда ташкилланган "Меҳнат ярмаркаси"да 111 та ташкилот, фермер хўжаликлар ўзларидаги мавжуд бўш иш ўринлари билан қатнашдилар. Ушбу ярмаркада “Темир дафтар”, “Аёллар”ва “Ёшлар” дафтарларига киритилган ишсиз фуқаролар, ногиронлиги бор ҳамда профилактик ҳисобда турган фуқароларнинг бандлигини таъминлашга эътибор қаратилди.




Ярмаркада иштирок этган ишсизлардан 37 нафарига тумандаги турли корхона ва ташкилотларга, 3 нафарини касбга ўқитишга йўлланмалар берилди, 10 нафарини жамоат ишларига жалб қилинди,17 нафар фуқароларни эса турли йуналишлар бўйича ўзини-ўзи банд қилиш бўйича бандлиги таъминланди.

Шунингдек, ярмарка иштирокчиларига меҳнат қонунчилиги бўйича ва ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда кооперативларга аъзо бўлиб, уй шароитида оилавий даромадларини ошириш, тижорат банклари томонидан кредит ажратиш бўйича тушунтиришлар берилди.