Янгиқўрғон туман ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда тумандаги секторлар раҳбарлари, вилоят Ички ишлар бошқармаси вакиллари, фаоллар, ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

Йиғилганлар вилоят, туман Ички ишлар тизимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган полковник, "Содиқ хизматлари учун" медали соҳиби Носиржон Мирзаҳмедовнинг истеъфога чиқиши муносабати билан уюштирилган тантанали маросимнинг гувоҳи бўлдилар.

Маросимда сўз олганлар Н.Мирзаҳмедовнинг хавфсизликни таъминлашдаги хизматлари, меҳнат фаолияти, фидоийлиги ва ишига садоқатини эътироф этдилар.

Сўнг Ички Ишлар Вазирининг Буйруғи ўқиб эшиттирилди. Унга кўра полковник Носиржон Мирзаҳмедов Наманган вилояти бўйлаб биринчилар қаторида "Фахрий ходим" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Эътибор ва эътирофдан қувончини яширолмаган Носиржон Мирзаҳмедов сўз олиб, барчага ўз миннатдорчлигини изҳор этди.