Бугун туман Халқ таълими бўлимида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида бўлим мудири Абдурашид Қаюмов томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Унда бўлим бошлиқлари ва тумандаги барча таълим муассаса раҳбарлари иштирок этдилар. Сайёр қабул давомида олий таълим битирувчиларининг ишга жойлаштириш, кам таъминланган оила фарзандларини мактаб формаси билан таъминлашда ёрдам бериш, тумандаги таълим муассасалари томонидан қонунга зид равишда ишдан бўшатилганларни ишга тиклаш каби масалалар бўйича 52 та мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатларнинг 36 таси жойида ҳал этилди.
9 нафар мурожаатчиларга мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, 7 та муддат ва ўрганиш талаб этиладиганлари ижроси бўйича бўлим бошлиқлари ва тегишли мактаб директорларига йўналтирилди.