Жорий йилнинг 16-17 август кунлари Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг туман бўлинмаси, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳамкорлигида маҳаллалардаги 12-16 ёшли ўсмирлар ўртасида спортнинг мини футбол, стол тенниси турлари бўйича “Маҳалла кубоги” мусобақалари ўтказилди.
Муросасиз баҳсларга ва кескин курашларга бой кечган мусобақаларда туман биринчилигининг ҳудудий босқичларида ғолиб бўлган жамоалар иштирок этдилар. Баҳслар якунига кўра, мини футболда “Машъал” маҳалла фуқаролар йиғинининг ёшлари биринчи, “Навкент” ҳаваскор футболчилари иккинчи, Сойбўйи маҳалла фуқаролар йиғинидан “ Нанай” жамоаси учинчи, “Тошкент” маҳалла футболчилари эса 4-ўринни эгалладилар. Ғолибларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари топширилди.



Мутлоқ ғолиб - “Машъал” жамоаси август ойининг сўнгги кунларида ўтказиладиган мусобақанинг вилоят босқичида туманимиз шарафини ҳимоя қилишади.
Шунингдек, теннис бўйича ўтказилган мусобақада 12-16 ёшли болалар ўртасида Навкент маҳалласидан Дилмурод Маҳаммаджанов , қизлар ўртасида "Қизилёзи" маҳалласидан Рухшона Тўрабоевалар ғолибликни қўлга киритдилар.





