Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали ташаббуси билан Янгиқўрғон туман ҳокимлиги биносида тумандаги барча давлат органлари ва ташкилотларида фаолият олиб борадиган раҳбар ҳамда масъул ходимлар учун тарғибот семинари ташкил этилди.
Семинарда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали масъул ходимлари Иброҳим Хожиев ҳамда Музаффар Усмоновлар 8 августда Юртбошимиз томонидан имзоланган, узоқ кутилган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги, мазкур қонун билан давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ-мажбуриятлари, вазифалари ҳамда уларнинг мақоми аниқ белгилаб берилганлиги таъкидланди.



Семинар давомида иштирокчиларга тарғибот гуруҳи томонидан қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг кенг тарғиб этишга қаратилган тақдимот орқали тушунчалар берилди.
Шунингдек, семинарда М.Усмонов давлат органлари ва ташкилотларининг вакант лавозимлари учун ўтказилаётган очиқ мустақил танлов жараёнида ҳар бир ташкилотдаги комиссия аъзолари томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар таҳлили, очиқ мустақил танловларни адолатли ҳамда шаффоф ўтказишни тўғри ташкил этишнинг муҳимлиги юзасидан атрофлича тушунчалар берилди.
Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан керакли жавобларни олишди.





