Туман раҳбарининг навбатдаги сайёр қабули 34-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди
Унда Юқори Қораёнтоқдан М.Нишанов ер олиш, Нурафшондан К.Самиева оилавий масалада, зарбдорлик Ш.Бекпўлатова контракт тўловини иўлаш, Соҳибкордан А.Қодиров моддий ёрдам, исковотлик А.Турғунов иш, Бирликдан маҳалласидан И.Асилова қизига ногиронлик аравачаси, Т. Сатторова таълим кредитини олиш, Ўрта маҳалласидан Р.Жўраева яшаш хонадонининг қўрғонини тиклашга сўраб қилган мурожаатлари ижобий ечимга йўналтирилди.


Шунингдек, қишга кўмир, ўтин сўраб мурожаат қилган кўкёрлик Э.Дўсматовга оилавий шароити ҳисобга олиниб, уйини таъмирлашга ҳомий бириктирилди ҳамда субсидия асосида товуқ ҳам бериладиган бўлди.
Кўкёрлик бир гуруҳ онахонларнинг шифохона қуриб бериш хақидаги мурожаатларига жавобан тушунтиришлар берилди.
Қабулда Президентнинг тумандаги "Халқ қабулхонаси" мудири Элдорбек Парпиев иштирок этди.





