Бугун Оқтом маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган "Ҳоким ва ёшлар учрашуви"да оқтомлик, мамайлик ёшлар иштирок этдилар.
Унда ёшлар ўзларини қийнаётган масалаларда мурожаат қилдилар.
Жумладан, М.Нуриева тикув машинаси, У.Абдуманнопов аптека қуриш учун ер, О.Ваннопова спорт жиҳозлари сўраб мурожаат қилдилар.



Учрашув сўнггида туман ҳокимидан ўтган учрашувларда тикув машинаси сўраган оқтомлик Шайдо Пўлатжонова ҳамда мамайлик Муслима Соттибоеваларга сўнгги русумдаги тикув машиналари, мураббий Оқила Ванноповага мешок топширилди.
Бундан ташқари аҳолининг сув масаласи билан боғлиқ муаммосини ҳал этишга ўрнида эътибор қаратилди.
- Сўнгги вақтларда ёшларимизга берилаётган эътибордан беҳад хурсандмиз. Қишлоғимизда кўп ўзгаришлар бўлди, яна бўляпти. Буларнинг бари бизнинг яхши турмуш кечиришимиз учундир,- дея ўз миннатдорчилигини изҳор этди фуқаро Муҳаббат Раимқулова.





