Ғалла ўзбек ҳалқининг асосий ризқ-рўзи. Шу боис ҳар йили унинг етиштириш ва
парваришлаш жараёнига алоҳида ҳозирлик кўрилади.

Бугун эрта тонгдан Янгиқўрғон тумани, "Саид барака - Доли Саттаров" агрофирма ҳудудидаги "Жайланова Зумрадхон" фермер хўжалигида 2023 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экишга ер тайёрлаш, экиш ишларини уюшқоқлик билан ва сифатли ўтказиш масалаларига бағишланган амалий кўргазмали семинар ўтказилди.

Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов, туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов, вилоят Агрохизматлар маркази раҳбари Рустамжон Қорабоев, туман сектор раҳбарлари, агрофирмалар бошлиқлари, соҳа мутасаддилари ҳамда ғаллачилик йўналишидаги барча фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этди.

Унда бошоқли дон экишга тайёргарлик кўриш, навлар бўйича жойлаштириш, дон экиш агрегатларини таъмирлаш, экиш учун ер тайёрлаш, ғалла экиш мавсумини уюшқоқлик билан тизимли ташкил этиш, уруғлик дон тайёрлаш, агротехник тадбирларнинг ўз вақтида амалга ошириш ишлари муҳокама қилинди.

Тадбирда иштирок этганлар дуога қўл очиб, келгуси йил ғалла ҳосилига барака тиладилар.