Бугун Янгиқўрғон туманидаги "Камалак" оромгоҳида Наманган вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Динара Якубованинг оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов ва сектор раҳбарлари иштирок этишди.

Мулоқот давомида турли маҳаллалардан келган аёллар томонидан ўзини ўзи банд қилиш, даволаниш, субсидия ажратиш, бир марталик моддий ёрдам олиш, ортопедик мосламалар билан таъминлаш масалаларида мурожаатлар келиб тушди. Сайёр қабулда келиб тушган мурожаатларнинг айримлари шу жойнинг ўзида хал этилди, баъзи мурожаатлар бўйича эса хуқуқий тушунча берилди.

Жумладан, К.Мадрахимованинг уй-жой масаласида қийнаётган муаммоси, М.Абдуллаеванинг ер, Н.Сарибаеванинг фарзандига алимент ундириш масалсида ёрдам сўраб қилган мурожаатларига ижобий ечим топиш чоралари кўрилди.

Шунингдек, М.Абдуллаева ҳамда М.Холмирзаеваларнинг даволанишлари учун йўлланмалар берилди.



О.Холиқова ҳамда Ў.Собиржоноваларга эса ногиронлик аравачалари, М.Мирзаеванинг онасига хасса топширилди.

Таъкидлаш жоизки, қабулда юртимизда аёллар учун яратилаётган шароитлар, соғликларини тиклаш, ўзини ўзи банд қилиши учун берилаётган имкониятларга жавобан ўз миннатдорчилигини изҳор этган аёллар ҳам иштирок этдилар.

-Биз мақсадларимизга аста эришяпмиз, дея айта оламан. Аёллар миннатдор бўлишни бошладиларми, демак хонадонбай ишлаш тизими ўз самарасини бермоқда, -деди. Д.Якубова.

Қабулда маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хотин-қизлар фаоллари, ҳудуддаги муассасалар ҳамда бир қатор ташкилот вакиллари қатнашдилар.

Тадбир якунида Д.Якубова эҳтиёжманд оилалар фарзандларига мактаб формасини топшириш жараёнида иштирок этди.