Қишлоқ жойларида аҳолининг турмуш шароитни яхшилаш мақсадида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларига сабаб бўлмоқда.



Янгиқўрғон туманининг чегара ҳудудларидан бири Қайроқи маҳалласининг аксарият кўчалари сўнгги 2 йил давомида асфальтланиб, аҳоли бугун текис, равон, лойсиз, чангсиз кўчалардан фойдаланаётганлигидан хурсанд, албатта.
Айни кунларда маҳалланинг Лалми кўчасидаги 940 метр узунликдаги йўлни ҳам шағаллаш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу ишлар "Ровустон қурилиш" МЧЖ ишчи-ходимлари томонидан бажарилмоқда. Лойиҳа қиймати 76 млн. сўмни ташкил этади.
Туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов ушбу манзилда бўлиб, олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги





