Янгиқўрғон туман Маданият марказида "Кексалар хафталиги" доирасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирга 200 нафардан ортиқ байналмилал жангчилар, нуронийлар, фахрийлар жамландилар.

Унда Нуронийлар вилоят кенгаши раиси, Олий Мажлис сенати аъзоси Икромхон Нажмиддинов, республика Маънавият ва Маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Мусохон Аппақов, вилоят бош имом хатиби Абдулхай хожи Турсуновлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, байналмилалчи жангчиларнинг жасоратларини эътироф этдилар, фахрийларни ўз ҳаёт тажрибаларидан келиб чиқиб жамиятда, хусусан ёшлар тарбиясида фаол иштирок этишга чақирадилар.

Шундан сўнг тадбирда нафақага чиққан бир гуруҳ байналмилал жангчилар ҳамда  фахрийларга "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳамда Саховат ва кўмак жамғармасининг совғалари улашилди.

Тадбир якунида уюштирилган бир пиёла чой устида тадбир сабабчилари гурунглашиб, уларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлардан миннатдор бўлдилар.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги

https://t.me/+Q31PWduVbDwwNDYy