Нанай Маданият марказида 15 октябрь - Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан ташкилланган тадбир чинакам ҳунарманд аёллар фестивалига айланиб кетди.
Сабаби, унда туманимизнинг барча маҳаллаларидан иштирок этган ҳунарманд аёллар ўзларининг қўл меҳнат намуналарини намойиш этдилар.



Кўргазмада миллий ҳунармандчилик намунаси - қуроқ, кўрпа-ёстиқ, каштадан тортиб изалондан, совундан гуллар ясаш, эртак қаҳрамонлари либосларини тикиш, оёқ кийим тайёрлаш, пальто, куртка, спорт кийимлари, тўқимачилик, пишириқлар, зардўзлик, чўқима кашта каби маҳсулотлар ўрин олди.
Бу эса ўз навбатида аёллар ўртасида тобора ривожланиб бораётган ҳунармандчилик уларнинг даромад манбаига айланиб бораётганидан даракдир.
Тадбирда иштирок этган маҳалла қиз-аёллари бу ҳунарларга қизиқдилар, айримлари эса ҳунарманд аёлларга шогирд тушиш истагини билдирдилар.
Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан "Бўш иш ўринлар ярмаркаси" ўтказилиб, унда 7 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги мавжуд 272 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. Ярмаркада мурожаат қилган 22 нафар фуқаролардан 12 нафарига доимий иш билан банд бўлишлари учун йўлланмалар берилди, 6 нафари хақ тўланадиган жамоат ишларига йўналтирилди, 4 нафарига эса Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда АБКМ ходимлари томонидан хуқуқий маслаҳатлар берилди.
Бундан ташқари қишлоқ аёллари тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тадбир якунида ўтказилган бадиий дастур нанайлик хотин-қизларга, ҳунармандларга кўтаринкилик бахш этди.
Тадбирда Республика Ишчи гуруҳ аъзоси Телман Ўринов, туман ҳокими Асадулло Нажмиддиновлар иштирок этиб, ҳунарманд аёлларнинг интилишларини эътироф этдилар.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги
https://t.me/+Q31PWduVbDwwNDYy





