Янгиқўрғон туман Электр таъминоти корхонаси, Шўркент устачилик бўлаги ишчи ходимлари томонидан аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш, худудларда ижтимоий–иқтисодий ҳолатни яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, "Бекобод" маҳалла фуқаролар йиғини "Қоратупроқ" кўчасида истиқомат қилувчи фуқароларни 2–сектор раҳбарига қилган мурожаатига асосан таянчлар ўрнатилиб, тармоқ тортиш ишлари бажарилди.

Мазкур ҳудудда электр энергияси таъминоти янада яхшиланди.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги