Баҳрайнда давом этаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Наманган давлат университети жисмоний маданият факультети 4-босқич талабаси Адҳамжон Эргашев мутлақ чемпионликка эришди. Музаффар спортчимиз шарафига Ўзбекистон байроғи кўтарилиб, давлатимиз мадҳияси янгради.

67 килограмм вазн тоифасида беллашган Адҳамжон даст кўтаришда 138 кг., силтаб кўтаришда 176 кг., икки кураш натижасига кўра 314 кг. натижа қайд этиб, Осиё чемпиони унвонига эришди.
Эътиборли жиҳати, янгиқўрғонлик полвон билан рақобатлашган ҳеч бир спортчи мусобақа давомида унинг натижасига яқинлаша олмади.
29 та давлат вакиллари қатнашаётган чемпионат баҳслари 16 октябрда якунланади.





