Янгиқўрғон туманида "Темир", “Аёллар” ҳамда "Ёшлар" дафтарларига олинганларнинг доимий даромад манбаини яратиш, уларни банд қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Йил бошидан буён туман Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорларни ривожлантириш марказига субсидия олиш истагини билдирган 1933 та мурожаат келиб тушган.

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг тавсияси билан уларнинг 1116 нафарига субсидия ажратиш белгиланган.

Куни кеча уларнинг 27 нафарига субсидия асосида тикув машиналари, инкубатор, мотокультиватор ҳамда пайвандлаш ускуналари топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда сектор раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари  иштирок этдилар.

Асбоб-ускуналарни қабул қилиб олган тумандошларимиз бундай эътибор ва ғамхўрликдан қувониб,  Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.