#Беш_ташаббус_олимпиадаси

 10 сентябрдан мамлакатимиз бўйлаб давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган «Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий этилган «Беш ташаббус олимпиадаси» мусобақаларининг иккинчи мавсумига старт берилган эди.

Таъкидлаш жоизки, юртимизда илк бор «катта йўлга» чиққан «Беш ташаббус олимпиадаси» нинг жорий этилиши натижасида минг-минглаб ёшлар оммавий спорт тадбирларига қамраб олинди. Маҳаллаларга шиддатли спорт мусобақалари шамоли кириб борди, уларда ёшларнинг фаол иштироки кузатилди.

Бугун Янгиқўрғон туманидаги секторлар кесимида олимпиаданинг киберспорт йўналиши бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

Уларда тумандан 250 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этдилар.

Якуний натижаларга кўра, ҳар сектордан ғолиб бўлган ёшлар мусобақанинг туман босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги