Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқот давомида 30 дан зиёд ёшлар иштирок этиб, улар 14 та муаммо билан мурожаат этишди. Хусусан, улар ишга жойлаштириш, даволаниш, олий ўқув юрти учун шартнома ва уй-жой ижараси тўловини тўлашда ёрдам бериш ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланиш учун субсидия асосида дастгоҳлар олиш масалалаларида мурожаат қилдилар.



Мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди. Шунингдек, айрим мурожаатлар юзасидан ўрганишлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.
Тадбир якунида айрим ёшларга компьютер жамланмаси, қандолатчилик дастгоҳлари, пайвандлаш ускуналари ва бошқа жиҳозлар берилди.
Шунингдек, вилоят прокурорининг фуқаролар билан сайёр қабули ҳам ўтказилди.
Сайёр қабул жараёнида фуқароларнинг ишга жойлаштириш, уй-жой, тиббий ёрдам кўрсатиш, моддий ёрдам ажратиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қарорларига оид, алимент ҳамда коммунал соҳаларга оид 52 нафар фуқароларнинг 61 та масаладаги мурожаатлари тингланди.
Мазкур мурожаатларнинг 4 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 16 таси жойида қаноатлантирилиб, ижобий ҳал этилди, 41 та мурожаат ўрганиш учун вақт талаб қилгани боис, масъулларга топшириқлар берилди ва вилоят прокурори томонидан ижроси алоҳида назоратга олинди.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги





