Бугун Янгиқўрғон туман тиббиёт бирлашмасида Республика ишчи гуруҳи томонидан репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди.

Ишчи гуруҳ раҳбари Д.С.Саидумарова ва вилоят марказларидан бириктирилган масъуллар томонидан марказий шифохонанинг туғруқ бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида”ги ПК-4513-сонли Қарор ижроси, туғруқхонада оналар ва гўдакларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам протокол ва стандартлар асосида олиб борилиши ҳолатлари кўздан кечирилди.

Шунингдек, Ишчи гуруҳ вакиллари кўп тармоқли марказий поликлиникада ҳомиладор аёлларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам ҳолати, миллий стандартларнинг амалиётга тадбиқ этилиши, “Онко-назорат”, “Аёллар маслаҳатхонаси” ҳамда она-бола кластери хоналарининг фаолияти ўрганилди ва амалий ёрдам берилди.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги