Муҳтарам Юртбошимиз бошчилигида 11 октябрь куни ўтказилган видеоселекторда “Яшил макон” доирасида 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинган эди.
Бунда аҳоли хонадонларида ва дала четларида кўпроқ мевали дарахтлар ва сабзавот экишни фаол тарғиб қилиши кераклиги таъкидланди.



Ушбу видеселекторда белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан бугун Янгиқўрғон туманидаги "Туркистон Садоқат Бахт иқболи" агрофирмаси ҳудудидаги "Юлдашев Шохрух" фермер хўжалигининг карта қирғокларида тут кўчатларини экиш бўйича вилоят семинари ўтказилди.
Унда вилоят Фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Носиржон Каюмов, туман ҳокимининг ўринбосари Муродхон Саидаҳмедов бошчилигида агрофирмалар раислари, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари, ҳудудий фермерлар иштирок этдилар.
Семинарда экилган кўчатларнинг парвариши ва бошқа агротехник тадбирларни ҳам тўғри йўлга қўйилиши муҳимлиги таъкидланди.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги





