Норин туманидаги маҳаллаларда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, қамбағалликни қисқартириш, янги иш ўринларини яратиш, ҳудуддаги ободонлаштириш ишлари борасида амалга оширилган ишлар кўздан кечирилди.

Делегация аъзоларининг биринчи манзили Юқори Чўжа маҳалласи бўлди. Бу ерда ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан “Сарвинозим текстил” ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилган.

Кичик корхонада ташаббускор тадбиркор жалб этилиши натижасида 50 нафар ишчи ўрни яратилди.

Кейинги манзил Норин тумани 3-сектор ҳудудида жойлашган Учтепа маҳалласи бўлди

“Учтепа” МФЙда ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан ташкил этилган Мингбоев Азизбек раҳбарлигидаги тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи ва “Норинлик Акбаршох” МЧЖнинг нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан танишиш.

Янгиқўрғон делегацияси, шунингдек туманнинг 2-сектор ҳудудида жойлашган Бойовул маҳалласидаги лимончилик тажрибаси билан барчага намуна бўлиб келаётган Махмудовлар хонадонида бўлди.

Бойовул МФЙда 535 та хонадонда 2 691 нафар ахоли истиқомат қилиб 380 та хонадонлар лимончилик иссиқхоналари орқали даромад олиб келади. Шу сабабли “Маҳаллабай ишлаш” тизими орқали Бойовул маҳалласини ўсиш нуқтаси (драйвери) лимончиликни ривожлантириш этиб белгиланган.

Ўрганиш давомида хонадонларда бўлиб, лимон кўчати ҳамда лимон етиштириш, бўйича хонадон эгалари билан сухбатлашдилар.