Бугун аҳолининг кайфиятини кўтариш, ҳаётдан рози бўлиб яшашлари учун қулай шароит яратиш мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсатнинг драйверига айланган, десак муболаға бўлмайди.

Аҳолининг қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш борасидаги мурожаатлари ижобий ҳал этилаётгани фикримиз далилидир.



Янгиқўрғон туманидаги "Чўмбағиш" маҳалласида жойлашган "Гулдиёр" кўчаси қишлоқ марказидан узоқроқда жойлашгани учун бу ерда яшовчи болажонлар мактабга қатнашга қийналар эдилар.

Ушбу масала бўйича республика ДХХ раҳбарига қилинган мурожаат асосли, деб топилди ва тумандаги секторлар раҳбарларининг саъй-ҳаракати билан айни кунларда 3 км. узунликдаги йўлда шағаллаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда 600 метр йўлга шағал ётқизилди, яна 300 метр жой шағаллашга тайёрланди.

Юқоридаги мақсадларга туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 15 нафар ходими, 10 та техникаси жалб этилган.