🔻 Янгиқўрғон туманида доимий равишда "Темир", "Ёшлар" ҳамда "Аёллар" дафтарида турган ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш, уларни фойдали меҳнатга жалб этиш, уй шароитида меҳнат қилиб, даромад топишларига кўмаклашилмоқда.

Жумладан, бугун Вазирлар Маҳкамасининг 252-сонли қарорига бўйича ҳоким ёрдамчиларининг тавсиясига асосан 30 нафар хотин-қизларга субсидия асосида тикув машиналари топширилди.

Бундай эътибордан шодланган хотин-қизлар ўзларидаги қувонч ва хурсандчиликларини ифода этган ҳолда давлатимиз томонидан берилаётган имкониятлардан мамнун эканликларини изҳор этишди.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги