🔻Бугун Янгиқўрғон туманидаги сектор раҳбарлари ҳамда масъул мутасаддилар "Бунёдкор", "Машъал" ҳамда "Ғалаба" маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари, нуронийлар ва фаоллар билан мулоқот ўтказдилар.

Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-408-сонли қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилди ва унда белгилаб берилган, мазкур ҳудудлар фуқаролари томонидан билдирилган мурожаатлар ижроси, яъни инфратузилма объектларини таъмирлаш ва қуриш ишлари бошланиши ҳақида тарғибот ишлари олиб борилди.

Хусусан, яқин кунларда "Бунёдкор" маҳалласининг "Зарафшон" ҳамда "Фидокор" кўчалари аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш учун 1 та тик қудуқ бунёд этилади ҳамда 2,5 км. ичимлик суви тармоғи тортилади. Ушбу мақсадларга 1 млрд. 470 млн. сўм маблағ ажратилган. Бундан ташқари ушбу кўчаларнинг 2, 5 км. узунликдаги қисми 375 млн.сўм маблағ эвазига шағалланади.

"Машъал" МФЙнинг "Машъал" ҳамда "Машъал-2" кўчаларида 2,5 км. узунликдаги электр энергияси тармоғи янгиланиши кўзда тутилмоқда.

"Ғалаба" маҳалласининг "Ғалаба", "Улуғнор" ҳамда "Ҳаётбахш" кўчаларида ҳам 125 млн. сўм маблағ ҳисобига 1,5 км. узунликдаги электр энергияси тармоғи янгиланади ва 1 та трансформатор ўрнатиб берилади.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги