🔻 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 408-сонли "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорида маҳалла, қишлоқ кўчаларини асфалтлаш, шағаллаш, сув билан таъминлаш, электр энергияси таъминотини яхшилаш каби вазифалардан ташқари ажратилган маблағ ижтимоий объектлар ҳолатини ҳам яхшилашга ҳам йўналтирилиши назарда тутилган.

Янгиқўрғон туманига ажратилган 11 млрд. 360 млн. сўм маблағдан 500 млн. сўми 50-умумий ўрта таълим мактабининг иситиш тизимини янгилашга йўналтирилади.

Бугун илм даргоҳининг педагогик жамоаси билан мулоқотда бўлган сектор раҳбарлари сўнгги вақтларда мамлакатимиз, хусусан туманимизда ҳам аҳолининг турмушини фаровонлаштириш қатори умумтаълим мактабларида ҳам ўқувчилар учун қулай шароитларни яратиш имконияти кенгайгани, шу жумладан ушбу мактабда ҳам ташаббусли бюджет лойиҳаси орқали 650 млн.сўм маблағ ўзлаштирилиб, спортзал таъмирлангани ва замонавий кўриниш касб этганини, бундан кейин ҳам ташкилот, маҳалла кесимида мавжуд муаммоларни шу йўл билан ҳал этиш мумкинлигини эътироф этдилар.

Мулоқот давомида мактабда амалга ошириладиган ишларда жамоатчилик назоратини ошириш лозимлиги таъкидланди.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги