Қадимдан ота-боболаримиз қабристонларни ободонлаштиришга эътибор қаратишгани, ҳашар ташкиллаб, қабрлар атрофидаги бегона ўтлардан тозалашгани, зиёрат қилувчилар учун шароит яратиб, соя салқин бўлишини таъминлаганликлари бизга мерос одат ҳисобланади.

Шу боис “Яшил макон” лойиҳаси доирасида вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси, вилоят Нуронийлар жамоатчилик кенгаши, вилоят Ўрмон хўжалиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, Янгиқўрғон туман ҳокимли ва туман ташкилотлари томонидан қабристонларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича таклифлари аҳолида катта қизиқиш уйғотди.

Хусусан, Исковот қишлоғидаги қабристонларда ташкилланган кўчат экиш тадбирларида 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган 100 нафардан ортиқ аҳоли ташаббус кўрсатишди.

Вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Сенатор Икромхон Нажмиддинов раҳбарлигида вилоят Ўрмон хўжалиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва Янгиқўрғон туман ҳокимлиги томонидан олиб келинган қарағай дарахти кўчатларини экилди, қабристонлар бегона ўтлардан тозаланиб, ободонлаштирилди ва кўкаламзорлаштирилди.

Шу куни қишлоқдаги қабристонлар ҳудудига 300 тупдан ортиқ қарағай, яна бир неча аҳоли хонадонларининг томорқаларига мевали дарахт кўчатлари экилиб, уларга кўмак берилди.

-Қабристонни пок, обод сақлаш, ота-боболаримиздан бизгача етиб келган ўгитлари ва ўз ўрнида буни биз, кексалар бугун ёшларга ўргатиб, анъанани давом эттирдик. Бугунги тадбирда иштирок этган ёшу-қарини мамнунликларини кўрдим. Эзгу амал инсон қалбини ёриштиради, деганлари бежиз эмас. Бугун “Яшил макон” лойиҳаси доирасида амалга оширилган тадбирлар исковотликларга байрам кайфиятини улашди, деб айтиш мумкин”,-деди Cенатор Икромхон Нажмиддинов.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги