Дастлаб улар Юмалоқтепа маҳалласида яшовчи М.Абдуллажоновнинг хонадонида бўлдилар.
М.Абдуллажоновга ишсиз бўлганлиги сабабли маҳалланинг ҳоким ёрдамчиси Умиджон Тўхтасинов тавсияси билан 99.0 млн. сўм имтиёзли кредит берилган.



Шундан сўнг у икки нафар ишсиз укаси билан ўзи яшаётган хонадон томорқасида 2500 та бройлер жўжасини етиштиришни бошладилар ва ўзларининг расмий бандлигини таъминладилар.
Натижада 40-45 кунда оилавий тадбиркорликдан хонадон 42 млн. 150 минг соф фойдага эришди.
Унинг бу фаолияти билан яқиндан танишган косонсойлик ҳоким ёрдамчилари юқоридаги натижага эришиш йўллари саволлар билан мурожаат қилдилар.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги
y





