Туманимизга Косонсой туманидан тажриба алмашиш мақсадида келган ҳоким ёрдамчилари кейинги манзил - "NUTSPRO" МЧЖ фаолияти билан танишдилар.

Ушбу корхонада мева ва сабзавотларни қайта ишлаб, экспортга йўналтирилади.

Айни вақтда корхона қора ғайнолини қайта ишлаб,  экспортга тайёрламоқда. Бунда  тумандаги ҳоким ёрдамчилари томонидан ишсиз фуқароларнинг кооперация усулида бандлиги таъминланган.

Натижада 80 нафар аёл-қизлар даромад манбаига эга бўлганлар.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги