Янгиқўрғон туманининг "Чўмбағиш" маҳалласидаги "Гулдиёр" кўчасида истиқомат қилувчи аҳоли қишлоқ марказидан 3 километр узоқликда яшаб келмоқда.
Бу ҳолат, айниқса, ўқувчи ёшларнинг мактабга қатнашлари учун ўзига яраша қийинчиликларни келтириб чиқармоқда эди.



Аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирларига асосан ушбу манзилда йўлларни шағаллаш ишлари олиб борилмоқда. Қувонарли жиҳати, дала ўртасидан кесиб ўтган йўл ҳам шағалланиб, болажонларни мактабга олиб борадиган масофа 50 фоизга қисқартирилди.
Шавкатжон Абдураззаков бу ерда олиб борилаётган ишларни кўздан кечирар экан, ушбу манзилда иш ўрнини яратиш учун қўшимча хизмат кўрсатиш объектларини ташкиллаш бўйича кўрсатмалар берди.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги





