Шавкатжон Абдураззаков, Янгиқўрғон туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси бўйича "Долзарб 40 кунлик" доирасида "Туркистон Садоқат Бахт Иқболи" агрофирмаси ҳудудидаги фойдаланишдан чиққан 6,5 гектар ер майдонда амалга оширилган ишлар билан танишди.

Ушбу манзилда 18 000 туп тут кўчатлари экилиши режалаштирилган бўлиб, шу кунгача 10000 тупдан ортиқ кўчат ўтқазилди.

Бундан ташқари, карта атрофига 5000 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилмоқда.

Вилоят ҳокими ушбу маскан келгусида ипак қуртини парваришлаш мавсумида озуқа базаси сифатида аҳамиятли плантацияга айланишини таъкидлади ва кўчат экиш жараёнида иштирок этди.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги