Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган қабулда туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини тинглади.

Фуқаролар моддий ёрдам, тадбиркорлик қилиш учун ер, таълим кредити, иш сўраб, кредит, оилавий масалалар, сув муаммоси каби масалаларда кўмак сўраб мурожаат этдилар.

Масалаларга ечим топиш мақсадида мурожаатлар алоқадор ташкилотлар раҳбарларига йўналтирилди ва назоратга олинди.

Жумладан, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди қошидаги "Саховат" жамғармаси маблағлари ҳисобидан Қ.Исмоилова, А.Усманов, М.Бойдедадев, С.Маслаҳатова каби нуронийларга ва бошқа фуқароларга моддий ёрдам кўрсатилди.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги