Аввалроқ "Туркистон Садоқат Бахт Иқболи" агрофирмаси ҳудудидаги фойдаланилмай турган 6 гектардан ортиқ майдонда тут плантацияси барпо этишга киришилган эди.

Бугун ушбу манзилда кўтаринкиликда бошланган кўчат экиш акциясида ҳам барча ташкилотлар ҳашарчилари иштирок этдилар.

Иш аввалида  хотин-қизлар фаоллари томонидан ис чиқарилиб, ўйма, кўк сомса пиширилди.

Шундан сўнг оммавий тарзда кўчат ўтқазиш ишлари бошланди.

Шу куни 15 минг туп тут, 5 минг павлония, 5 минг мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги