Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси раиси З.Маҳкамованинг ZOOM платформаси орқали ўтказилган йиғилишда берган топшириқларига асосан чора-тадбирлар ержаси ишлаб чиқилди.

Унга биноан Янгиқўрғон туман ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан тумандаги ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда 71 та маҳалла фуқаролар йиғинларида «Бандлик майдончаси» ташкил этилган.

Бугун тумандаги 2-сектор ҳудудидаги "Бўстон" маҳалласидаги «Бандлик майдончаси»да ташкилланган "Меҳнат ярмаркаси"га 68 нафар ишсиз хотин-қизлар жалб этилди. Ва уларнинг 32 нафари маҳаллада жойлашган, 80 та бўш иш ўринлари мавжуд "ART SOFT" текстил МЧЖга ишга жойлаштирилди.

Тадбирга йиғилганларга туман ҳокими ўринбосари Н.Абдураҳманова томонидан давлатимизда ҳурматли Президентимиз томонларидан хотин-қизларга яратилган шароитлар, имтиёз ҳамда имкониятлар тўғрисида тушунтириб ўтилди.

Бундан ташқари ярмаркада иштирок этган фуқароларга туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари А.Кароматов меҳнат қонунчилиги бўйича ва ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда кооперативларга аъзо бўлиб кириб, уй шароитида оилавий даромадларини ошириш, тижорат банклари томонидан кредит ажратиш бўйича тушунтиришлар берди.

Тадбирда туман ИИБ катта инспектори Г.Чубаева ва бошқа масъул ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги