Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги «Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан мамлакатимиз бўйлаб кекса авлод вакилларининг саёҳат қилишларини рағбатлантириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва холидан хабар олиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Янгиқўрғон туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси М.Дадабоев "Ровут" маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.Акбаралиев билан биргаликда Наманган шаҳридаги "Саховат" кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйида бўлиб, у ерда истиқомат қилаётган нуронийларни холидан хабар олдилар.

Йўқлаш давомида нуронийларга совғалар улашилди, улар билан мулоқотда бўлинди, ширин сўз ва яхши тилаклар, эътибор билан кўнгиллари олинди.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги