Янгиқўрғон туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг "Долзарб 40 кун"лиги доирасида кўчат экиш, кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда.



Хусусан, бугун ҳам кун аввалида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вилоят ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда туманнинг "Қутлуғ тол" МФЙдаги "Беруний" кўчасида манзарали дарахт кўчатлари экилиб, йўл бўйлари кўкаламзорлаштирилди.
Ушбу мақсадда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан 60 та арча кўчатлари етказиб берилди.
Оммавий тус олган кўчат экиш тадбирида маҳалла фаоллари, нуронийлар, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими масъуллари, Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда 45-умумтаълим мактаби вакиллари фаол иштирок этдилар.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги





