Бугун Озод Абдулхамид бошчилигидаги Жаҳон банки мутахассислари "Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. Фаза-2" лойиҳаси бўйича жорий йилда Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларида амалга оширилган ишларни кўздан кечирдилар.



Хусусан, жорий йил 22 ноябрь ҳолатига лойиҳа доирасида Янгиқўрғон туманида жойлашган Ён каналида 42542 м3. ер ишлари, 2550 м3. бетон ишлари, Навкандак каналида 4324 м3 тупроқ ишлари, 948 м3 бетон ишлари амалга оширилиб, шартномада кўзда тутилган 7510 м. узунликдаги канални таъмирлаш ишлари якунланди.
Бундан ташқари, Намангансой объектида 7960 м3 тупроқ ишлари бажарилиб, Навкандак, Ён-Беговот ва Ён каналларининг лойиҳа ишлари тугатилди.
Шунингдек, Подшоотасой, Намангансой, Янги Трасса қирғоқ - дамбаларини мустаҳкамлаш объектларининг лойиҳалари ҳамда 6 та гидротехник иншоотларни таъмирлаш ишлари ҳам якунига етди.
Бугун Янгиқўрғон туманида миссия вакилларининг Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков билан бўлиб ўтган учрашувида Жаҳон банки томонидан вилоят бўйлаб молиялаштирилган лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди.
Шунингдек, келгусида амалга оширилиши таклиф этилаётган лойиҳалар муҳокама қилинди.
Самимий руҳда кечган мулоқотда вилоят раҳбари Жаҳон банки вакили Озод Абдулхамид бошчилигидаги миссия вакилларининг меҳнатларини эътироф этиб, рағбатлантирди.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги





