БАА хорижий корхонаси 2-босқич лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Янгиқўрғон туманидаги «Sura General Investment» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонанинг 2-босқич лойиҳасига биноан "Зархон қирмизи меваси" ва "Поромон Шохрухмирзо ММТП" агрофирмалари ҳудудидан қўшимча 358 гектар ер майдони ажратиб берилган эди.

Мазкур ер майдонларида  умумий қиймати 7,0 миллион доллар  ҳисобида инвестиция киритилиб, интенсив боғ ташкил этилди. Бугунги кунга қадар илк ҳосилдан Бирлашган Араб Амирликларига экспорт йўлга қўйилди.

Бугун вилоят раҳбари Шавкатжон Абдуразаков ушбу корхона раҳбари билан учрашиб, 2-босқични амалга ошириш бўйича ўрганиш олиб борди.

Хорижий корхонанинг ер майдони, инфратузилма борасидаги масалалари ечими юзасидан мутасаддиларга вазифа ва кўрсатмалар берилди.

Янги боғ барпо этиладиган майдонда томчилатиб суғориш тизими, бешта артезиан бунёд этиш каби ишлар якунига етгач 1 млн. АҚШ доллари эвазига Италиядан 120 та мевали дарахт кўчатлари олиб келиниши кўзда тутилмоқда.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги