Бугун эрта тонгдан Янгиқўрғон туманида Қўмондонлик-штаб ўқув машқларига старт берилди.

Дастлаб "Шохруҳ" ўйингоҳида Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг ҳаракатдаги бошқарув, кўчма савдо ва ҳаракатдаги овқатланиш пункти ва туман механизация ишлари йиғма командасининг саф кўриги ўтказилди.

Шундан сўнг Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Қосимали Аҳмедов иштирокида 17-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида ташкил этилган Қўмондонлик-штаб ўқув машқи штаби билан яқиндан танишилиб, керакли тавсиялар берилди.

Ўқув-машқларининг кейинги қисмида Юқори Қорянтоқ МФЙ ҳудудида жойлашган ҳудудгаз Наманган акциядорлик жамиятига қарашли туманлараро суюлтирилган газ тўлдириш шоҳобчасида тактик-махсус ўқув машқлари ўтказилди.

Ўқув-машқларида тумандаги фуқаро муҳофазасига алоқадор барча ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги