Янгиқўрғон туманида “Исломда гендер тенглиги ва аёллар ҳуқуқлари тамойиллари, гендер зўравонлик, репродуктив саломатлик” мавзусидаги семинар-тренинг ўтказилди.



Семинарда Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори Нигора Юсупова ҳамда академиянинг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Баҳодир Хўджаевлар, туман ҳокимлигидан А,Ҳакимов, туман оила ва хотин-қизлар бўлими вакиллар ҳамда тарғибот гуруҳи аъзолари, тумандаги хотин-қизлар фаоллари, отинойилар иштирок этдилар.
Хусусан, семинар давомида мамлакатимизда олиб борилаётган гендер сиёсати, жамият, хотин-қизлар ва диний муносабатлар, никоҳ, оилавий муносабатлар, фарзанд тарбиясидаги азалий анъаналарнинг ўрни ва аҳамияти, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ҳақида сўз борди.
Шунингдек, тадбирда бугунги кунда “Ўзбекистонда Гендер сиёсати, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва UNFPA ўртасида гендер соҳасидаги ҳамкорлик”, “Гендер тенглиги БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадларидан бири сифатида” ҳамда “UNFPAнинг Ўзбекистондаги гендер соҳасидаги фаолияти” мавзуларида маъруза ва савол-жавоблар бўлиб ўтди.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги





