Ўзбекистон Республикаси Президентининг оила ва хотин-қизлар тизимини такомиллаштириш, уларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш тўғрисидаги қатор Фармон ва Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги маҳаллаларда фаолият юритаётган хотин-қизлар учун ўқув-семинарлари ўтказилмоқда.



Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокимлигида ўтказилаётган ушбу ўқув семинарларнинг навбатдагисида Янгиқўрғон, Косонсой, Чортоқ туманлари ҳамда Наманган шаҳри хотин-қизлар фаоллари қатнашмоқдалар.
Семинарда маҳалла хотин-қизлар ишининг самарадорлигини ошириш, оилада миллий ва умуминсоний қадриятларни шакллантириш, оилавий ажримлар ва низоларнинг олдини олиш, ажрим кўрсатгичлари ошишининг сабабларини ўрганиш, "Аёллар дафтари"га эҳтиёжманд аёлларни киритиш механизми, улардаги муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш чораларини кўриш, тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш ҳамда зўравонликдан жабр чеккан, мураккаб вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга ёрдам кўрсатиш методлари видеодарслар, маъруза ва мулоқотлар орқали етказиб берилмоқда.
Семинарда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бўлим бошлиғи Ў.Уразова, "Оила ва хотин-қизлар" илмий тадқиқот институти бўлим бошлиғи Т.Ўринов ҳамда вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Бозаровалар иштирок этишмоқда.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги





