Янгиқўрғон туманининг бир нечта ҳудудларида аҳоли турмуш шароитини, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш орқали фуқаролар кайфиятини кўтариш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.



Хусусан, шу кунларда "Қизилқиёқ" маҳалласида 6,5 километр узунликда сув тармоғини тортиш учун траншея кавлаш, монтаж ишлари бажарилмоқда.
1 млрд. 237 млн. сўм маблағ йўналтирилган ушбу лойиҳа якунига етказилса ҳудуддаги 410 та хонадон ичимлик суви билан таъминланади.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги





