Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокимлигида туман раҳбари Асадулло Нажмиддиновнинг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.

Унда туманнинг турли ҳудудларидан келган фуқаролар моддий ёрдам, газ баллон, уй қуриш масаласида кўмак, кўмир, озиқ-овқат, кредит ажратиш, бандлик, тиббий хизматдан фойдаланишга кўмаклашиш каби масалаларда мурожаат этдилар.

Қабулда фуқаролар мурожаатларини ўрнида кўриб чиқилишига ва ижобий ҳал этилишига эътибор қаратилди.

Жумладан, , "Янги ҳаёт"дан З. Туронова ҳамда "Бирлик"дан С.Султоноваларга бир марталик моддий ёрдам, "Водий"дан М.Мамадалиева кредит қайтариш, , "Кўкёр"дан Н.Рахимбердиеванинг бемор эрига, "Янгиобод"дан Н.Маматвалиевнинг бемор синглиси, "Бунёдкор" М.Отахоновнинг фарзандига юрак хасталигини даволаш учун ордер, "Соҳил"дан В.Отамирзаев, "Бўстон" маҳалласидан С.Мўйдинов, "Ўрта" МФЙдан К.Хабибуллаева ҳамда "Сутлибулоқ" маҳалласидан Ж.Мадраҳимоваларнинг соғлигини тиклаш, "Ибрат"дан М.Мирзабоеванинг архитектор билан боғлиқ, М.Умарованинг шифер, Н.Мирзақулованинг китоб нашр этишга моддий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари эътиборга олиниб, ечимга йўналтирилди.

Қабулда барча ташкилотлар бошлиқлари иштирок этдилар.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги