Янгиқўрғон тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланган график асосида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази олимлари томонидан 2023 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олишда вегетация даврида агротехник тадбирларни ўз муддатларида ва сифатли амалга ошириш мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.



Хусусан, Республика Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази бўлим бошлиғи Акмал Холмуродов, қишлоқ хўжалиги фанлари докторлари Содиқжон Абдурахмонов, Илҳом Абдурахмонов, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Талаббой Каримбоевлар юқоридаги мавзу бўйича илмий асосланган тавсияларини бериб ўтдилар.
Ўқув-семинарида тумандаги қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ташкилот ва корхоналари раҳбарлари, кластер корхоналари ҳамда барча йуналишдаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги





