Янгиқўрғон туман ҳокимлиги Оила ва хотин қизлар бўлими томонидан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган «Бандлик майдончалари»да ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ишлари давом этмоқда.



Хусусан, бугун тумандаги 3-сектор ҳудуди, Қўриқ маҳалласидаги «Бандлик майдончаси»да туман ИИБ пробация хизматида рўйхатда турган ва «Аёллар дафтари»га киритилган ишсиз хотин-қизларни бандлигини таъминлаш чоралари кўрилиб, 45 нафар ишсиз хотин-қизлар жалб этилди.
Бунда шу ҳудудда жойлашган тўқувчилик ва тикувчилик йўналишида фаолият кўрсатаётган, 40 та бўш иш ўрни мавжуд «Аминжон Халима текстил» МЧЖда тарғибот ишлари олиб борилди.
Тадбирга йиғилганларга туман ҳокими ўринбосари Н.Абдураҳманова Президентимиз томонларидан бугунги кунда хотин-қизларга яратилаётган шароитлар ва имтиёзлар ҳамда имкониятлар тўғрисида тушунчалар берди.
Шунингдек, жалб қилинган ишсиз-хотин қизларни ушбу корхона фаолияти билан таништирилди.
Тадбир якунига кўра 9 нафар хотин-қизларни ушбу корхонага тикувчи ва қадоқловчи сифатида ишга жойлаштирилди.
Тадбирда, шунингдек, туман ИИБ катта инспектори Г.Чубаева ва Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази директори А.Кароматовлар иштирок этдилар.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги





