Туман марказидаги 17-Болалар мусиқа ва санъат мактабида 1 декабрь - Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни  олдидан семинар ўтказилди.

Унда  вилоят ОИТС маркази мутахассислари, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари,  туман Ички ишлар бўлими вакиллари, отинойилар иштирок этдилар.

Семинарда ҳукумат томонидан ОИТСга қарши кураш бўйича чиқарилган қарорлар мазмун-моҳияти, аҳоли ўртасида тарқалишининг олдини олиш чоралари,  касаллик юқтирган беморлар билан ишлаш қоидалари  тушунтирилди.

Шунингдек, вилоят ОИТС маркази эпидемиология бўлими мудири М.Фозилов касаллик ҳақидаги статистик маълумотлар, келин-куёвларни, меҳнат мухожирларини тиббий кўрикдан ўтказиш аҳамияти борасида ҳам тўхталиб ўтди.

Семинарда мавзу юзасидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилди.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги